Нестеров Абрамовни ажаблантирди
Ads

Олий лига 27-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Локомотив” (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Фарғона клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Йигитларга ўйин учун раҳмат! Улар бугун чиройли ва мазмунли футбол намойиш этишди. Пешқадам жамоа билан беллашдик. Чемпионатда 12 та жамоа қолиши ҳақидаги қарордан сўнг вазиятимиз анча қийинлашди. Қарор футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилиш табиийдир. Мураббийлар штаби билан жамоани баҳсга тайёрлашда қийинчиликларга дуч келдик.

Пенальтилар борасида яна омадимиз келмади. Бу футболчиларнинг руҳиятига боғлиқ ҳолат деб ўйлайман. Пенальтиларни ҳимоячилар кўпроқ аниқ бажаришлари учун бугун мазкур маъсулиятни уларга топширгандим. Ўша вазиятда Мамазулумов пенальти тепишга шай ҳолатда эди, бироқ менинг қарорим билан бошқа футболчи тепди. Ундан ташқари Игнатий Нестеровнинг пенальти қайтаргани ҳам мени ажаблантирди", – деди Абрамов