Неймар
Ads

ПСЖ клуби хужумчиси Неймар "Барселона" клуби сафига қайтишни хоҳламоқда.

As нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи каталонияликлар раҳабриятига жамоага қайтиш хоҳиши борлигини айтиб ўтган ва доим бу борада қўнғироқлашиб туради.

"Кўк-анор ранглилар" унинг кўчиб ўтишини ташкиллаштириш жуда ҳам қийин бўлишини таъкидлаб ўтишган. 2020 йилда Неймарнинг товон пули 160 миллион еврога тенг бўлади.

Ушбу кўчиб ўтишни амалга оширишнинг бир варианти Усмон Дембеленинг ПСЖ аъзосига айланишидир.