Неймар Бразилия терма жамоасига 2025 йилгача қайтмайди!
“Ал-Ҳилол” клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2025 йилгача терма жамоага чақирилмайди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли бир йил майдонга туша олмаган Неймар Бразилия терма жамоасига қайтиши мумкин эди, аммо Федерация футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди. 32 ёшли футболчи келаси йилнинг март ойида Колумбия (20 март), кейин эса Аргентинага (25 март) қарши ўйинларда яна терма жамоа либосини кийиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Венесуэла (14 ноябрь) ва Уругвай (20 ноябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Пентакампионлар ўз қитъасида ЖЧ-2026 саралашида 10 та ўйин ўтказди ва 16 очко жамғариб, жадвалда 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар