“Неймар иши” бўйича “Барселона” президенти ва футболчининг отаси суд олдида жавоб беради

Meridiano берган хабарга кўра, “Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг жамоа сафига келиб қўшилиши бўйича, испан суди жиноий иш қўзғади. Судда “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу ва жамоанингсобиқ президенти Сандро Россель хамда Неймарнинг отаси жавоб беради.

Испан ОАВ тарқатган хабарга кўра, футболчининг трансфер ҳуқуқига эга бўлган DIS инвестицион фонди Неймарнинг “Барселона”га трансферидан “сариқ чақа” ҳам олмагани айтилган эди. Шу боис  юқорида номлари юқорида тилга олинган шахслар суд олдида жавоб беришади.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2013 йил “Сантос”дан “Барселона” сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!