Неймар кейинги мавсумни қайси клубда ўтказиши ойдинлашди

CHERY AUTO

Неймар "Сантос" клуби билан шартномасини узайтиради.

Tecno

ESPN нашрининг хабарига кўра, Бразилия клубининг президенти Марсело Тейшейра ва футболчининг отаси Неймар да Силва учрашув ўтказиб, янги шартнома бўйича келишувга эришишган. 33 ёшли ҳужумчининг "Сантос" билан амалдаги шартномаси июнь ойининг охирида якунланади.

Томонларга фақат баъзи сўнгги тафсилотларни аниқлаштириш қолди. Янги шартнома имзолангани ҳақида клуб 27 июнь, жума куни расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йил январь ойи охирида "Сантос" клубига қайтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!