Неймар музокара бошлади
Бразилия чемпионатида иштирок этаётган “Сантос” клуби раҳбарияти жамоанинг энг машҳур юлдузи Неймар ва унинг вакиллари билан ҳамкорликни узайтириш бўйича дастлабки музокараларни бошлади.
Бу ҳақида Foot Mercato нашри журналисти Санти Ауна ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Неймар клубда камида яна бир мавсум қолишни истамоқда ва томонлар шартларни яқин вақтда келишиб олишга умид қилмоқда.
Бразилиялик ҳужумчи январь ойида “Ал-Ҳилол” билан шартномани бекор қилиб, эркин агент сифатида қадрдон клубига қайтган эди. Унинг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 2025 йил 31 декабригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Неймар 27 та ўйинда иштирок этиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.



Фикрлар