Неймар "МЮ"ни танлайдими ёки "Челси"ни?

"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ёзда Каталонияни тарк этиш эҳтимоли тобора ошиб бормоқда. Бир неча йилдан буён Лионель Мессининг соясида қолиб кетаётган Неймарга кўпчилик Каталониядан кетиш лозимлигини уқтирмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам Англия премьер-лигасида ўйнаш нияти борлигини яширмаяпти. Айни пайтда Неймарга белгиланган трансфер суммаси 200 миллион еврони ташкил қилади. "Манчестер Юнайтед" бу футболчини олиш учун мазкур суммани аямаслигини билдирган.

Энди "Челси" ҳам Неймарни қўлга киритишга қарор қилди. Клуб хўжайини Роман Абрамович бош мураббий Антонио Контени жамоада олиб қолиш учун Неймарни олиб келмоқчи.

Ҳар икки клуб ҳам бу трансферни амалга оширишга қодир. Бу жараёнда Неймар қайси клубни танлаши энг муҳим масалага айланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!