Неймар нега “Барса”га қайтмоқчилиги сабаби ошкор бўлди

TIGGO 2 PRO

Жорий мавсум якунланганидан кейин ёзда Неймарнинг “Барселона”га қайтиши энг шов-шувли трансферлардан бири бўлиши мумкин.

Дастлаб, бразилиялик юлдузнинг Каталонияга келиши имконсиздек туюлганди. Лекин томонлар ўтказган дастлабки музокаралардан кейин трансферни амалга ошириш имкони пайдо бўлди.

The Athletic нашри экспертлари Неймар “Барселона”га келиш ҳаракатида эканини тасдиқлаб, 33 ёшли футболчи бундан иккита мақсадни кўзлаётганини аниқлашди.

Манбага кўра, Неймар 2026 йили Америка қитъасида бўладиган жаҳон чемпионатига айнан “Барселона”да пухта тайёргарлик кўрмоқчи.

Бундан ташқари, бразилиялик юлдуз янгиланган “Камп Ноу”да тўп тепиб, клуб тарихидан жой олишни мўлжаллаган.

Айни пайтда ўзини тарбиялаган “Сантос”да вақтинча тўп тепиб турган машҳур ҳужумчи 2013-2017 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. У каталонияликлар таркибида жами 186 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 105 та гол ва 76 та ассист ёздириб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!