Неймар ўзидан зўр футболчилар кимлигини айтди
ПСЖ ҳужумчиси Неймар техникаси ўзиникидан кучли ўйинчилар борлигини тан олди.
Бразилиялик футболчи ўзини дунёнинг энг техникаси зўр ижрочиларидан бири, деб билади. Шунинг учун ҳам ўзидан яхши ижрочилар борлигини тан олиш бироз қийин бўлди.
Шунга қарамай, Неймар беш нафар ўйинчини алоҳида тилга олди.
- Техникаси меникидан кучли бўлганлардан Месси, Азар, де Брюёне ва Вераттини айтишим мумкин. Яна бир киши етишмаяпти. Ҳа, бу Тьяго!, - деди Неймар.
Неймар ўтган мавсумда 28 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва саккизта ассист расмийлаштирди.
Фикрлар