Неймар Рафиньянинг "Олтин тўп"да бешинчи ўрин олишига ҳазиломуз жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ва ПСЖнинг собиқ форварди Неймар ҳамюрти Рафиньянинг 2025 йил "Олтин тўп" овоз беришида бешинчи ўринни эгаллашига ўз муносабатини билдирди.

"Рафинья бешинчи ўриндами? Бу жуда яхши ҳазил", – деб ёзиб қолдирди бразилиялик юлдуз ижтимоий тармоқдаги натижалар постига изоҳ сифатида.

Эслатиб ўтамиз, 2024/25 йил мавсуми бўйича "Олтин тўп" соҳибига айланган футболчи – ПСЖ ва Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле бўлди.

Иккинчи ўринни "Барселона'нинг 18 ёшли юлдузи Ламин Ямал эгаллади. Учинчи поғонада эса яна бир ПСЖ вакили – португалиялик ярим ҳимоячи Витинья жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!