Неймар Саудиядан кетмоқчи. Борадиган жойи ҳам маълум

  • 26 Sep 10:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтган Неймар Саудия Арабистонини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, бразилиялик юлдуз 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида “Сантос”га кўчиб ўтмоқчи.

Оммавий азблрот воситаларида 31 ёшли футболчи саудияликлар билан тўрт йиллик шартнома тузгани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Бироқ футболчининг атрофидагилари буни инкор этиб, томонлар фақат бир йил ҳамкорлик қилишга келишганини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, Неймакр “Сантос” жамоаси раҳбариятига шахсан мурожаат қилиб, жаҳон чемпионатига бир йил қолганида уни жамоага қўшиб олишни сўраган.

Яқинда бразилиялик юлдуз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйин ўтказиб, учрашув давомида “хурмача қилиқлари” билан эсда қолганди.

Comments

You must be logged in to commet!
Тулкин Гуломов
26/09/2023 14:12
Қўрқса керак
Ahliddin Fayzullayev
26/09/2023 10:41
Наманганга келмайдими? Гап бор эди ))