Неймар шокка тушиб қолди

ПСЖ билан келишмовчиликларга дуч келган Неймар фаолияти бўйича ноқулай вазиятга тушиб қолди.

Парижликлар бу футболчидан тезроқ қутилмоқчи. Унга Англия премьер-лигаси клубларидан таклифлар бор.

Тез орада Европанинг деярли барча клублари ёзги таътилни якунлаб, мавсумолди йиғинларини бошлайди. Бу палла футболчилар учун жуда муҳим.

Неймар йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида муваффақият қозонмоқчи. Бироқ, ёзги тайёргарлик пухта бўлмаса, футболчи керакли вақтда юқори спорт формасига кўтарила олмайди.

Бразилиялик футболчининг келажаги мавҳум бўлиб тургани унга ортиқча босим юкламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!