Неймар якка тартибдаги машғулотларга қайтди, у "Барселона"га қарши ўйинда қатнашади

Хабарингиз бор, ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция Кубогининг 1/32 финали доирасида "Кан"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Франциянинг Le Parisien нашри 25 февраль куни футболчининг машғулотларга қайтгани ҳақида яқиндагина хабар тарқатди. "Пари Сен-Жермен" матбуот хизматининг маълум қилишича, Неймар ҳамон жамоавий машғулотларга қайтмаган, у якка тартибда шуғулланишда давом этяпти.

Маълумот берилишича, у "Барселона"га қарши учрашувга қадар сафга қайтиб, собиқ жамоасига қарши майдонда ҳаракат қилиши мумкин экан. Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!