Неймар янги йилни қайси жамоада бошлаши маълум бўлди

CHERY AUTO

Бразилиялик машҳур ҳужумчи Неймарнинг “Сантос” жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етган.

Tecno

Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, гарчи Неймар клуб билан янги битимни расман имзоламаган бўлса-да, ҳамкорлик қилиш бўйича томонлар ўзаро келишиб олди. Унга кўра, 33 ёшли вингер камида 2026 йил декабрь ойигача клуб шарафини ҳимоя қилади.

Аввалроқ, Неймар юқори спорт формасини тиклаш ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида ахборотлар тарқатилганди. Бироқ вазият эскилигича қолди.

2025 йилнинг бошида “Сантос”га келганидан бери Неймар Бразилия чемпионатида клуб сафида 20 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг трансфер қиймати 10 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!