Неймарни деб, ўйин ҳам кеч бошланадиган бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Франция чемпионатида янги мавсумга старт берилади.

Эртага эса ПСЖ жамоаси илк турда “Амьен”га қарши баҳс юритади. Франция чемпионати матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур ўйин Неймарнинг тақдимот маросими сабаб, 15 дақиқага кеч бошланади.

Яъни ўйин тақвимда белгиланганидек, 20.00 да эмас 20.15 да старт олади.

Изоҳ: Ўйин вақти Тошкент вақтида кўрсатилган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!