Неймарнинг кетиши Мбаппега боғлиқми?
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбариятига Неймарни сотиш керак эканлиги ҳақида айтмаган, дея хабар тарқатди “UOL Esporte” нашри.
Манбага кўра, 30 ёшли бразилиялик ва фрацуз ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Клуб Мбаппе сабаб Неймарни сотмоқчилиги ҳақидаги хабарларнинг ҳаммаси миш-миш ва бу ҳақиқатга умуман тўғри келмайди.
Бироқ, Неймар шу ёзда Парижни тарк этиши мумкин. Ҳозирда унга АПЛнинг бир қанча клублари жиддий таклиф билдиришган. Парижликлар эса 2017 йилда "Барселона"га тўлаган 222 миллион евронинг бир қисмини қайтариб олиш учун футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Неймар ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасидаги 28 ўйинда 13 та гол ва 8 та ассистни амалга оширган.
Фикрлар