Нигина Абдураимова бугун ярим финалда кортга чиқади
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Андижон шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг чорак финалида Нигина россиялик Анастасия Захаровани 6:7, 6:1, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа мусобақанинг 1/2 финал босқичида Н.Абдураимова россиялик Камила Раҳимовага қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар