Ниҳоят, “Бавария”нинг орзуси ушалди

Германия гранди “Бавария” узоқ давом этган музокаралардан сўнг асосий дарвозабони Мануэль Нойерни янги шартномага кўндирди.

Германия терма жамоаси посбони билан ҳамкорлик 2023 йилнинг ёзигача давом этади. 34 ёшли Нойернинг амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолган эди.

“Бавария” дарвозабонга уч йиллик шартнома ва йилига 12 миллион евро маош таклиф қилаётган эди. Бунга кўнмаган Нойер эса камида тўрт-беш йиллик келишув ва йилига 20 миллион евродан ошиқ маош талаб қилди.

Охири клуб раҳбариятининг айтгани бўлган кўринади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!