Ниҳоят, Остон Ўрунов майдонга қайтди
Россия премьер-лигаси ўйинларига тайёрланаётган “Уфа” клуби бугундан машғулотларни бошлади. Коронавирусга тест топширилиб, барча футболчи, мураббий ва ходимлар саломатлиги тасдиқланганидан кейин жамоа икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Челябинск вилоятидаги “Металлург” спорт комплекси базасига йўл олди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, машғулотларда ҳали ватанидан қайтиб келмаган легионерлар - Россияга етиб келмаган Ловро Бизяк, Боян Йокич, Адреас Вомбергар, Жамол Табидзе и Йонуц Неделчару қолганларга кечроқ қўшилади.
“Уфа”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов, люксембурглик Оливье Тилль ва молдовалик Кэтэлин Карп карантинни Уфа шаҳрида ўтказишгани боис, машғулотларда иштирок этишмоқда.
Фикрлар