Ўруновнинг қарори тўғри чиқди ёхуд “Уфа” легионерларсиз ўйнамоқчи

Россия футбол иттифоқи ижроқўми 21 июндан чемпионат ўйинларини тиклашга қарор қилган эди. Энди Россия ҳукумати хорижлик спортчи ва мутахассисларнинг мамлакатга киришига рухсат берди.

Ўзбекистон футболчи Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби бош директори Шамиль Газизов легионер масаласида ўзига яраша муаммолар борлигини эътироф этди.

- Беш нафар легионеримизнинг тақдири маълум эмас. Улар пандемия туфайли ўз юртига жўнаб кетган. Энди улар Россияга қайтолмаяпти. Чет элликларнинг  келишига рухсат берилгани билан давлатлар чегараларни ёпган, - деди Шамиль Газизов.

“Уфа” дебютанти Остон Ўрунов пандемия бошланганида юртимизга келмасдан, Уфада қолишга қарор қилди. У ва яна икки легионер – люксембурглик Оливье Тилль ва молдовалик Кэтэлин Карпнинг Уфада қолгани ўзини оқлади.

- Легионерларнинг келиши муаммо бўлиб турибди. Улар етиб келганидан кейин ҳам икки ҳафта карантинда ўтириши керак. Агар легионерлар келолмаса уларсиз ўйнаймиз, - деди Шамил Газизов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)