Ниҳоят тўртинчи босқичда АПЛ "топ-тоза" чиқди
28 ва 29 май кунлари Англия Премьер-лигаси футболчилари ва клуб ходимлари коронавирус учун тўртинчи маротаба тест топширди.
Ташкилот расмий сайтига кўра, 1130 нафар тест натижаларига кўра, вирус юқтириб олганлар аниқланмади.
Эслатиб ўтамиз, тест топширишнинг биринчи босқичи 17-18 май кунлари бўлиб ўтган ва унда 748 та тест топширилган эди. Иккинчи ва учинчи босқичлар 19-22 ва 25 май кунлари ўтказилган ва мос равишда 996 ва 1008 нафар ходим ва футболчи иштирок этди. Дастлабки уч босқичда жами 12 та коронавирусга мусбат натижа қайд этилган эди.
Фикрлар