Нико Уильямсдан ҳафсаласи пир бўлган “Барса” бошқа катта трансферга киришди

  • 04 Jul 18:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғининг чап қанотини Нико Уильямс билан кучайтирмоқчи эди.

Tecno

22 ёшли футболчи каталонияликлар чорловини қабул қилмай, “Атлетик” билан ўн йиллик шартнома имзолади.

Энди “Барселона” мутасаддилари бу позицияга бошқа ўйинчи олиб келиши керак. Улар “Ливерпуль” ҳужумкор футболчиси Луис Диас вариантига қайтди. бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.

Каталонияликлар колумбиялик ўйинчини сўраб, аввал ҳам Англия чемпионларига мурожаат қилганди. “Ливерпуль” раҳбарияти Луис Диасни нафақат “Барселона”га, балки “Бавария”га ҳам қўйиб юборишни истамади.

“Барселона” трансфер учун курашишни давом эттиради. Клуб мутасаддилари тез орада янги таклиф билан англияликларга мурожаат қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!