Нима учун Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси Олимпиадага борадиган 3 нафар боксчидан воз кечди? Уларнинг орасида чемпионлик учун асосий даъвогарлар ҳам бор эди
4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига ҳам оз муддат қолмоқда. Пан-Америка минтақасида бокс бўйича саралаш турнири эса пандемия сабаб бекор қилинган эди. Боксчилар рейтинг очколарига қараб сараланди. Қизиқ томони эса бокс бўйича Америка Қўшма Штатлари эркаклар терма жамоаси сафида 5 нафар боксчига лицензия берилганига қарамасдан, фақатгина 2 нафар боксчи танлаб олинган. Булар -69 кг вазнда Деланте Жонсон ва +91 кг вазнда Ричард Торрес.
Аслида эса Жаҳон чемпионати кумуш медалчилари -63 кгда Кейшавин Девис ва -57 кгда Дюк Раган, бронза медали эгаси -75 кгда Трой Айсли учун ҳам Олимпиадада иштирок этиш имкони тақдим этилган. Аммо мазкур 3 боксчи профессионал боксда ўз фаолиятини бошлагани сабабли миллий терма жамоа уларни қабул қилмаган ва фақатгина 2 нафар иштирокчи билан қатнашишга қарор қабул қилинган.
Фикрлар