
Магуайр: "Мамлакатда кўпчилик МЮни ёқтирмайди"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр жамоага бўлган босим ҳақида фикр билдирди.
"Йигитлар қаттиқ меҳнат қилишяпти, жамоада ажойиб муҳит бор. Биз муваффақиятга эришмоқчимиз ва бу учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Охирги вақтларда етарлича яхши ўйнамадик ва мухлисларимизга кўп нарса бера олмадик. Бу деярли янги бошланғичдек туюляпти ва умид қиламанки, бу яхши бошланиш бўлади.
Сэр Алекс Фергюсон даврида бизда мамлакатдаги энг кучли жамоа бор эди ва барча совринларни қўлга киритдик. Лекин ҳозирги реаллик — биз энг яхши эмасмиз. Босимга дош бериш ва майдонда худди болалар майдончасидаги каби эркин ўйнаш керак. Охирги 10 йилда биз шу нарсага интилиб келдик.
"Манчестер Юнайтед"га эътибор юқори бўлишига сабаб – мамлакатда кўпчилик бу клубни ёқтирмаслиги. Бу ҳақиқат", – деди Магуайр "Rio Ferdinand Presents" подкастида.
Фикрлар