Сенсация: Супертўпурар Кейн энди Испания грандида ўйнайди

  • 12 август, 12:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Профессионал футболчилик фаолиятида “Тоттенхэм” ва “Бавария”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келган Ҳарри Кейннинг кейинги манзили Испания Ла Лигаси бўлиши мумкие.

Tecno

“Барселона” раҳбарияти англиялик ҳужумчини 2026 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси даврида ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Бир неча манбаларнинг тасдиқлашича, Кейннинг “Бавария” билан тузган шартномасида 2026 йилнинг ёзида унга жамоани ўзгартириш имконини берувчи банд киритилган. Каталонияликлар айнан ўша бандни ишга солган ҳолда тажрибали ҳужумчини трансфер қилмоқчи.

32 ёшли Кейн узоқ йиллар “Тоттенхэм”да ўйнаб, бирор нуфузли совринни қўлга кирита олмаган эди. Якунланган мавсумда бу бўшлиқни Бундеслига чемпионлиги билан тўлдирди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Ҳарри Кейн клублар миқёсидаги фаолиятида жами 610 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 392 та гол ва 105 та ассист ёздириб қўйган. Англия терма жамоаси сафида эса, 107 та ўйинда рақиблар дарвозасини 73 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!