Нималар бўляпти? Мбаппени таркибдан олиб ташлашни талаб қилишди!

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Франк Лебёф ҳозирги жамоа сардори Килиан Мбаппени асосий таркибда ўйнатмасликни сўради.

- Килиан Мбаппе билан боғлиқ аниқ муаммо бор, деб ўйлайман. Агар сен жароҳатланган бўлсанг, 100 фоиз тайёр бўлмасанг, ўйнамаслигинг керак.

Менинг фикримча, футболчи ўзининг тўлиқ имкониятидан жамоа учун ярмини бера оладиган ҳолатда бўлса, демак у яхши хизмат қила олмайди.

Мбаппе яхши югура олаётгани йўқ. Бунинг устига доим ниқобини тўғрилаш билан овора бўлмаяпти, - деди Франк Лебёф.

Килиан  Мбаппе Германия мезбонлик қилаётган “Евро-2024”да тўртта ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига атиги бир маротаба йўл топди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!