Нистелрой тен Хаг нега истеъфога чиқарилганини айтди
«Манчестер Юнайтед»нинг вақтинчалик бош мураббийи Руд ван Нистелрой ҳамюрти Эрик тен Хагнинг истеъфога чиқарилиши ҳақида гапирди.
"Албатта, футболда ҳамма нарса натижага боғлиқ. Эрик ҳам шундай дерди. Мавсум олдидан ўйинга янгича ёндашув устида ишладик, ҳамма ижобий фикрда эди ва клубни янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилдик. Баъзида тушунтириб бўлмайдиган нарсалар содир бўлади. Аксарият ўйинларда биз яхшироқ натижага муносиб эдик. "Фенербахче", "Вест Хэм", "Кристал Пелас", "Порту" билан ўйинлар ҳақида гапиряпман. Лекин асосийси бу натижа. Айнан натижа ишимизнинг моҳиятидир”, - деди ван Нистелрой BBC нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ўтган давр ичида манкунианликлар унинг бошқарувида Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар