Нмеча учун кураш қизимоқда: "Ньюкасл" ҳам ярим ҳимоячини қўлга киритмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
⠀
Sky Sports хабарига кўра, "Ньюкасл" германиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Қайд этилишича, жамоа бош мураббийи Эдди Хау Нмечанинг мухлиси ҳисобланади ва уни 2023 йилда ҳам трансфер қилишни истаган. Бироқ ўшанда клуб танловни Сандро Тонали фойдасига қилган.
⠀
Феликс Нмечанинг "Боруссия" билан тузган шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Унда 85 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Бироқ "Ньюкасл" ярим ҳимоячини анча пастроқ маблағ эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда.
⠀
Sky Sport Deutschland маълумотига кўра, Германия терма жамоаси аъзоси учун "Манчестер Юнайтед" ҳам иш олиб бормоқда. Шунингдек, "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Реал" ҳам футболчига қизиқиш билдирган. Айни пайтда манба ушбу ёзда товон пули ҳақидаги банд амал қилмаслигини ҳам таъкидлаган.
Нмеча ўтган мавсум Бундеслигада 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар