Нўъмон Ҳасанов: Тез орада "Навбаҳор"да катта ўзгаришлар бўлади
Суперлига 19-турида "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда томонлар 1 мартадан гол уриб, дуранг қайд этишди. Ўйиндан сўнг мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйинга гувоҳ бўлдинглар, футболчиларимиз анча чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Рақиб билан бўлган яккакурашларда ҳам устун келишди. Аммо яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. “Металлург”да эса, адашмасам, деярли хавфли вазият ҳам бўлмади. Гол урилган ҳолатда эса, бекободликлар дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага киритди. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасидаги жамоамизнинг ҳужумини кўриб, 2-3 та гол урамиз, деб ўйлагандим.Бироқ бу – футбол. Футболда кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай бўлса-да, бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман.
Вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиш борасида футболчилар билан иш олиб бориш лозим. Шунингдек, тез орада ўйин томондан катта ўзгаришлар бўлади, - деди мураббий.
Фикрлар