Нодирбек Абдураззоқов "Нефтчи"га қарши ўйин, жорий мавсумдаги ўйини ва каръераси ҳақида гапирди

  • 21 октябрь, 09:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси ва ОКМК клуби ҳужумчиси Нодирбек Абдураззоқов жамоаси, каръераси ва "Нефтчи"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Tecno

Авваламбор, кечаги ўйин ҳақида фикрларингиз? Захирада қолдирилганингихга ҳам изоҳ берсангиз?

Авваламбор ассалому алайкум. Гарчи голлар кам бўлган бўлса ҳам, кеча Фарғонада жуда чиройли, мухлисларбоп учрашув бўлди. Иккита яхши жамоа, идеал стадион, супер атмосферада ўйнаш ҳар доим ёқимли. Бироқ ғалаба қозона олмадик. 

Захирада қолганимга келсак, бу мураббийни қарори ва буни қўллаб-қувватлайман. 

"Нефтчи  - ОКМК баҳсидаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? 

Ҳаммани виждонига ҳавола. Четдан кўрган одамга билинмаслиги мумкин, бироқ кўп вазиятларда ҳакам рақиб фойдасига қарор қабул қилди. Бунга урганиб ҳам қолдик. Саидафзалхонга бўлган қоидабузарлик учун қизил карточка берилмаса, яна қандай вазиятга қизил берилиши керак!? 

Мавсум бошида ҳакамлар бизга келиб семинар ўтказган эди. Ўшанда айтилган эдики, мана шу вазиятларда футболчига қизил карточка кўрсатилиши ҳақида.Учрашув охирларига келиб, рақиб футболчиси майдон четига яқинда ётган эди. Ҳакам унга чиқиши кераклиги айтмади, ҳайронман.

Жамоа сўнгги ўйинларда жудаям ностабил бўляпти, бироқ мавсум ОКМК учун яхши бошланганди. Буни нима билан боғлайсиз?

Мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳа, мавсумни яхши бошлагандик. Ўртада хатоларимиз кўпайиб кетгани ҳисобига ўйнимизда пасайиш кузатилди. Ўтган ўтди - кетди. Буёғига қолган ўйинларда максимал натижа қилишга ҳаракат қиламиз. 

Мавсум якунига ҳам оз қолди. Ўзингизнинг ўйинингиздан қанчалик кўнглингиз тўлди? Мавсум якунида сизни легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

Ҳеч қачон ўз ўйинимдан қониқмаганман. Бу мавсум ҳали тугумади. Ёмон ҳам дея олмайман, ҳозирча ўзим кутган ўйинимни қила олмадим. Жамоамга максимал ёрдам бериб, яхши натижалар учун ҳаракат қиламиз. 

Ҳозирча легионер бўлиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки ОКМК билан шартномам бор. Чемпионат тугагач, янги мавсум ҳақида ўйлайман. Ҳозир бор фокусим ОКМКда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!