Нокаутга учраган чемпион боксчи комадан чиқди
Ads

Ярим оғир вазн тоифасининг WBC чемпионлик камари соҳиби канадалик боксчи Адонис Стивенсон айни дамда “CHU de Québec-Université Laval” тиббиёт марказида даволанмоқда. У ниҳоят кома ҳолатидан чиқди, дея хабар бермоқда Аllboxing нашри.

Ҳозирда Адониснинг аҳволи яхши ва соғайиш кетиши мумкин, бироқ тақдиқланмаган хабарларга кўра, танасининг ўнг томони ишламай қолиши (шол) мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, Стивенсон 1 декабр куни украиналик боксчи Александр Гвоздикдан 11-раундда оғир нокаутни қабул қилиш билан бирга чемпионликни ҳам бой берган. У рингда ўзига келган, аммо кийим алмаштириш хонасида аҳволи яна ёмонлашган.