Новак Жокович тарихий ғалабани қайд этди

Новак Жокович Нью-Йорк шаҳрида ўтган "Мастерс" туркумига кирувчи "Western & Southern Open" турнири финалида канадалик Милош Раонични 1:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва бош совринни қўлга киритди.
 
Ушбу ғалаба Новак учун 285 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва 1000 рейтинг очкосини келтирди. Н.Жокович фаолияти давомида "Western & Southern Open" мусобақасида иккинчи маротаба ғолиб бўлди.
 
Шунингдек, У барча "Мастерс" туркумидаги мусобақаларда бош совринга эга бўлган ягона теннисчига айланди. Шу кунга қадар, ҳеч бир теннисчи унинг мазкур натижасини қайд эта олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!