Нойер “Бавария”ни тарк этди


Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер бугун эрталаб жамоанинг Дохадаги машғулотлар лагерини тарк этди.

Футболчи FIFA FIFPro талқини бўйича ФИФАнинг Цюрихда бўладиган “The Best FIFA Football Awards” тақдимот маросимида иштирок этиш учун таклиф олган. Бу ерда 2016 йил якунлари бўйича энг яхшилар (футболчи, мураббий, мухлислар, энг чиройли гол) аниқланади.

Manuel Neuer

Шундан сўнг Нойер Мюнхенга қайтиб, яккалик машғулотларни давом эттиради. Жамоа эса 11 январгача Дохада қолади.

Эслатиб ўтамиз, тақдимот маросими бугун Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!