Нойер Чемпионлар лигасида рекорд ўрнатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «Будё-Глимт»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мюнхен клуби дарвозасини тажрибали посбон Мануэл Нойер қўриқлади. 

Opta статистика маркази маълумотларига кўра, бу Нойер учун Чемпионлар лигасидаги 18-мавсум ҳисобланади. Бу кўрсаткич Европа клуб футболининг бош мусобақасида немис футболчилари учун мутлақ рекорд сифатида қайд этилмоқда. 

Рекорд фақат Чемпионлар лигасини эмас, балки унинг аввали бўлган Европа чемпионлари кубоги даврини ҳам ўз ичига олади.

Шу билан бирга, Мануэл Нойер ўз ҳамюртчи юлдузи Томас Мюллердан ўтиб кетди. Мюллер Чемпионлар лигасида 17 мавсум иштирок этган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!