Ноёб истеъдод! Зидан Францияга Буркина-Фасо терма жамоасида ўйнаган футболчини чақирди
Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг кенгайтирилган рўйхатига «Ланс» жамоаси ҳимоячиси Пьер Ганиуни ҳам киритди.
Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
21 ёшли Ганиу Зиданга Франция Суперкубоги баҳсида катта таассурот қолдирган. Бош мураббий уни ПСЖга қарши ғалабали ўйинда атрофлича кузатгани айтилмоқда.
Пьер Ганиу 2025 йил ёзида Буркина-Фасо терма жамоаси сафида бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эди. Шундан сўнг футболчи халқаро даражада Франция шарафини ҳимоя қилишни танлади. Март ойида у Франция ёшлар терма жамоасининг бир нечта учрашувларида иштирок этди.
Зинедин Зидан бошчилигидаги Франция терма жамоасининг илк асосий таркиби 18 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар