Нуфузли нашр “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликда эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунлари бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши эҳтимоли энг юқори номзод сифатида кўрсатилмоқда. Squawka статистик портали баҳоларига кўра, у «Олтин тўп» совринини қўлга киритиши эҳтимоли 40 фоизга тенг.

Ушбу ҳисоб-китоблар 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг, букмекерлик компаниялари таклиф этган коэффициентлар таҳлили асосида тузилган.

Платформа маълумотларига кўра, жаҳон чемпиони, «Барселона» ярим ҳимоячиси Ламин Ямалнинг йилнинг энг нуфузли индивидуал совринига даъвогарлик имкониятлари мусобақадан сўнг 33 фоизгача ошган. Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри эса 22 фоизлик кўрсаткич билан учинчи ўринни эгалламоқда.

Squawka талқинига кўра, дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш эҳтимоли қуйидагича тақсимланган:

1. Гарри Кейн («Бавария», Англия) — 40%.
2. Ламин Ямал («Барселона», Испания) — 33%.
3. Родри («Манчестер Сити», Испания) — 22%.
4. Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид, Франция) — 17%.
5. Лионель Месси («Интер Майами», Аргентина) — 9%.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!