Нури Шахин "Боруссия" Дортмунддан кетмоқда

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Нури Шахин тез орада жамоани тарк этади. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 29 ёшли туркиялик футболчининг янги жамоаси "Вердер" бўлади. Маълумотларга қараганда Шахин айни дамда Бременда тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Маълумот учун, Шахин 2005-2011, ҳамда 2014-2018 йилларда "Боруссия" шарафини ҳимоя қилган. 2011-2014 йилларда эса "Реал" Мадридда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!