Нурмагомедов ПСЖнинг камбек амалга оширишига ишонмоқда

TIGGO 2 PRO

Россиялик UFC жангчиси Усмон Нурмагомедов УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида Франциянинг ПСЖ жамоасининг "Ливерпуль"га қарши баҳсдаги имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- ПСЖ ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин мен жонли томоша қилган энг ажойиб ўйинлардан бири бўлди. Парижликларга озгина куч етишмади. Бироқ, ишончим комилки, ПСЖ жавоб учрашувида ўзини кўрсата олади, - дея ёзди спортчи ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида.

ПСЖ ва "Ливерпуль" ўртасидаги биринчи ўйин Париждаги стадионда бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 0:1 ҳисобидаги минимал мағлубияти билан якунланди.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!