Нурсултон Рўзибоевнинг бўлажак рақиби қанчалик кучли?

  • 26 март, 14:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, 17 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night" турнири бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Дастин Штольцфусга қарши октагонга кўтарилади.

Нурсултоннинг қандай рекордга эгалиги ва маҳорати барчамизга маълум. Келинг, энди унинг бўлажак рақибига бироз тўхталсак.

Дастин Штольцфус - UFC да 8 та жанг ўтказган ва уларнинг 3 тасида ғалаба (1 та ҳакамлар қарорига кўра, 2 та муддатдан олдин) , 5 тасида мағлубият (4 та муддатдан олдин, 1 та ҳакамлар қарори) аламини татиб кўрган. Охирги жангида эса Марк-Андре Барриони 1-раундда нокаутга учратган. Рақибнинг натижаларидан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, агар қандайдир кутилмаган муаммо пайдо бўлмаса, Нурсултон бу баҳсда муддатидан аввал ғалаба қозониш эҳтимоли юқори!

Маълумот учун, бўй борасидаги устунлик ҳамюртимиз томонида. Рўзибоев 1,95 метр, Штольцфус эса 1,80 метр. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!