"Ньюкасл" бугун "Милан" футболчиси учун сўнгги таклифни юборади!

"Ньюкасл" клуби "Милан" футболчиси Сандро Тоналини сотиб олиш арафасида турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Маълум бўлишича, бугун жамоалар музокаранинг сўнгги босқичига киришади. Трансфер суммаси 70 миллион евро атрофида бўлиши кутиляпти. Агар бугун келишув амалга ошмаса, трансфер буткул барбод бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 

Шартнома 2029 йилга мўлжалланган бўлиб, Тонали йилига 10 миллион евро маош олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!