"Ньюкасл" Гимараэш билан янги шартнома бўйича келишиб олди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэш «Ньюкасл»да қолади. Журналист Николас Скира хабарига кўра, футболчи ва клуб янги шартнома бўйича келишувга эришган.
Бундан аввалроқ «оқ-қоралар» ўз етакчисини «Арсенал»га сотишдан бош тортгани ва у билан меҳнат шартномасини узайтириш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Айни пайтда тарқалаётган маълумотларга кўра, янги шартнома 2031 йилгача мўлжалланган. Ҳозирги амалдаги келишув муддати эса 2028 йилда якунланади.
Ўтган мавсумда Гимараэш барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 41 та ўйинда майдонга тушди, тўққизта гол урди ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар