"Ньюкасл" Исакни фақат бир шарт билан қўйиб юборади

CHERY AUTO

"Ньюкасл" қандай шароитда ҳужумчиси Александр Исакни қўйиб юборишга тайёрлиги маълум бўлди.

Tecno

Журналист Себастен Видалнинг таъкидлашича, "Ливерпуль"га ҳужумчи Бенямин Шешконинг "Ньюкасл"га келиши Исак билан хайрлашишга йўл очиши ҳақида хабар берилган. Манбага кўра, "қарғалар" швециялик голеадорни қўйиб юборишга қарши эмас, аммо аввалига унинг ўрнига бошқа футболчи олишмоқчи.

Ўтган мавсумда 25 ёшли Исак 42 та учрашувда 27 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бундан ташқари, ҳужумчи олтита ассист муаллифига айланди.

Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Исакнинг нархи 120 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!