"Ньюкасл" катта трансферга ҳозирлик кўряпти

Ёзги трансферлар ойнасида Кристиан Пулишич “Челси”ни тарк этиши мумкин эди. “GiveMeSport” нашри таькидлашича, унга “Ньюкасл” клуби жиддий қизиқиш билдирган.

Ўтган мавсумда Пулишич асосий таркибдан тушиб қолган эди. Аммо у Грем Поттер қўл остида жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиш учун ҳаракат қилмоқда.

“Челси” 2019 йилда Кристианни Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 64 миллион евро евазига сотиб олган эди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади

Пулишич ушбу мавсум барча чемпионатларда 9та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист амалга оширди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!