"Ньюкасл" "Реал"нинг икки юлдузига кўз тикди
"Ньюкасл" таркибини "Реал"нинг икки футболчиси билан кучайтирмоқчи.
"Fichajes" нашрининг хабар беришича, "қарғалар" қишки трансфер вақтида топ харидлар билан мухлисларни хурсанд қилмоқчи. Клуб "Қироллик клуби"нинг олдинги чизиқда ҳаракат қиладиган икки юлдузи Лука Йович ва Гарет Бэйлни кўзламоқда.
Сербиялик ҳужумчи жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Бэйлнинг эса мадридликлар билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ниҳоясига етади. "Реал" у билан битимни узайтиришни хоҳламаяпти.
Аввалроқ, "Ньюкасл" қишда трансфер учун 180 миллион фунт ажратиши ҳақида ёзган эдик.
Фикрлар