"Ньюкасл" яна бир юлдуз футболчи билан келишувга эришди
"Челси" футболчиси Кристиан Пулишич кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди, шу боис, у қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин. "TodoFichajes" нашри хабарига кўра, 24 ёшли америкалик ярим ҳимоячи "Ньюкасл" билан оғзаки келишувга эришган. "Қора-оқлар" бу трансфер учун "Челси"га 40 миллион евро тўлашга тайёр.
2022/2023-йилги мавсумда Кристиан Пулишич “Челси”нинг 11та ўйинида қатнашган. Мазкур ўйинлар давомида америкалик майдонда атиги 284 дақиқа ҳаракат қилди (ҳар бир учрашувда ўртача 26 дақиқа). Шу сабабли, футболчи ўзини бошқа жамоаларда ҳам синаб кўришни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида, "Ньюкасл" айни дамда АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар