"Ньюкасл" ёзда яна бир супер трансферни амалга оширмоқчи

"Ньюкасл" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли голландиялик футболчини шахсан “қарғалар”нинг бўлажак хўжайини ҳисобланган Саудия шаҳзодаси таркибда кўришни хоҳламоқда. АПЛ клуби вакиллари ушбу трансфер масаласини муҳокама қилиш учун аллақачон футболчининг агенти билан алоқага чиқишган.

Таъкидлаш керакки, ван де Бек учун "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус"дан ҳам қизиқишлар бор. У жорий мавсум “Аякс” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 44 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!