«Ньюкасл»нинг биринчи нишони «Челси» футболчиси
«Челси» вингери Кристиан Пулишич трансферлар ойнасида "Ньюкасл Юнайтед"га қўшилган биринчи юлдузлардан бири бўлиши мумкин.
Америкалик футболчи ўйин амалиёти камлигидан нолимоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин. Бу бир қанча Премьер-лига ва Европа жамоаларининг қизиқишига сабаб бўлади.
23 ёшли футболчи 2019 йилнинг январь ойида "Боруссия" Дортмунддан мавсумнинг қолган қисмини Бундеслигада ўтказиш шарти билан 57,6 миллион фунтга сотиб олинган эди.
Аввал хабар берганимиздек, Пулишич «Женоа» учун кутилмаган нишон бўлди, аммо хабарда айтилишича, ярим ҳимоячи «Ньюкасл»га ўтишни мақсад қилган. Сабаби, у мунтазам майдонда тўп тепишни истайди.
Фикрлар