Ўн саккиз ёшли футболчи ҳалок бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг «Тренто» клубида 18 ёшли Сами Саиднинг вафоти юзасидан мотам тутилмоқда. Ёш футболчи ўзининг она юрти Марокашда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

«Сўзлар маъносиздек туюлмоқда. Катта қайғу ила шундан хабардормизки, ёшлар жамоамиз аъзоси Сами Саид Марокашдаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳаётдан кўз юмди. 

У биз учун ҳар доим оиламиз аъзоси бўлиб қолади. Унинг кетиб қолиши клубимиз оиласида катта бўшлиқ қолдирди», – дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, 2021 йилда ташкил этилган «Тренто» ҳозирда Италия чемпионатининг «Серия С» дивизионида иштирок этмоқда. Клуб ҳалигача Италиянинг олий дивизионига кўтарилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!