Ўзбек қизи рақибасини нокдаунга учратиб, йирик ҳисобда зафар қучди

  • 25.09.2026 11:14
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Японияда ўтаётган ёзги Осиё ўйинлари-2026 да бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова ўзининг илк жангини муваффақиятли ўтказди.

54 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финал босқичида Ўктамова Тожикистон вакили Бибинашастамо Холовага қарши рингга кўтарилди. Беллашув тўлиқ устунлик билан ўтди ва ҳакамлар якдил қарорига кўра Нигина 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи раундда эса Холова нокдаунга юборилди.

Айти ва Нагоядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси бокс бўйича олти эркаклар ва беш аёллар вазн тоифасида иштирок этмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!