Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичини бошлади
2026 йилги Осиё ўйинларига тайёрланаётган Ўзбекистон бокс жамоаси мамлакат ичидаги сўнгги йиғинни бошлади.
Маълум қилинишича, Осиё ўйинлари олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг ватанимиздаги якуний ўқув-машғулот йиғини старт олди.
23 август куни Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича Республика тайёргарлик марказида Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасининг Осиё ўйинларигача бўлган охирги йиғинлари бошланди.
Бош мураббий Тулкин Киличев раҳбарлигидаги мураббийлар штаби боксчиларни мусобақага ҳар томонлама шайлаш, уларнинг техник ва тактик маҳоратини ошириш, жисмоний ҳолатини энг юқори чўққига олиб чиқиш устида иш олиб бормоқда.
Йиғин давомида боксчилар Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиши, ҳар бир жангга пухта тайёргарлик кўриши ва мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилгани қайд этилмоқда.
Ўқув-машғулот йиғини 1 сентябрга қадар давом этади», — дея маълум қилинган Инстаграмдаги хабарда.
XX ёзги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Нагоя шаҳри ва Айти префектурасида ўтказилади. Мусобақага тайёргарлик доирасида Қозоғистон терма жамоаси 19 августдан 1 сентябргача Алмати вилояти Жанашар қишлоғида Хитой, Англия ва Ироқ терма жамоалари билан биргаликда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Боксчиларнинг тайёргарликдаги якуний босқичи эса сентябрь бошида тўғридан-тўғри Япониянинг ўзида старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар